Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилиш жараёнлари якунланди
Аввал хабар берганимиздек, сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ сиёсий партияларнинг ўз ваколатли вакилларини тайинлаганлиги ҳамда уларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш ва белгиланган намунадаги мандатни бериш ҳақидаги мурожаатлари Марказий сайлов комиссиясига келиб туша бошлаган эди.
Бугун 27 июль куни ушбу жараён ўз якунига етди. Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси ҳамда Халқ демократик партияси ваколатли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тавсия этилган ваколатли вакил номзодига тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кунлик муддатда уни рўйхатга олади ва унга белгиланган шаклда мандат беради.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан мурожаатлар келиб тушган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг