Сиёсий партиялар берган ваъдасини қанчалик бажаряпти?
2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди. Сайловолди учрашувлар ва дебатлар давомида сиёсий партиялар сайловчиларга кўплаб ваъдаларни беришди.
“Yuksalish” умуммиллий ҳаракати партиялар фаолиятига доир инфографикани тақдим этди.

Қайд этилишича, сайловдан сўнг 8 ой ўтди. Сиёсий партиялар сайловолди дастурларини амалга ошириш устида иш олиб боришмоқда.
Жумладан, ЎзЛиДеП маълум қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида орган ташкил этилди. «Миллий тикланиш» ДП янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этди. «Адолат» СДП «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунни, Халқ демократик партияси эса ўқитувчилар ва шифокорлар мавқеини ошириш заруратини илгари сурди. Экопартия «яшил технология»ларни қўллаб-қувватламоқда ва Орол денгизи бўйида дарахтлар экишни кўпайтиришга ҳисса қўшмоқда.
Шу билан бирга, сиёсий партиялар томонидан ваъда қилинган яна қатор муҳим вазифалар ҳали ҳам ўз ечимини кутмоқда. Уларнинг айримлари инфографикадан жой олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг