Сирдарёлик икки йигит Тошкентдан Душанбегача пиёда бормоқчи
Душанбе шаҳри. Архив сурат
Сирдарёлик ёшлар Элдор Жўраев ва Шерхон Шербоев Тошкентдан Душанбе шаҳригача «Дўстлик марафони»ни ўтказиш ташаббуси билан чиқди.
Улар «Тошкент — Бекобод — Истаравшан —Шаҳристон — Душанбе» йўналиши бўйича пиёда ҳаракатланиб, 415 километр масофани 9 кунда босиб ўтмоқчилар. Йўналишнинг бир қисми Туркистон тоғ тизмасидаги довонга тўғри келади.
— Бундан аввал, яъни шу йилнинг 15 февраль — 24 март кунлари Андижондан Мўйноққача яёв борган эдик, — дейди Элдор Жўраев. — Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган бу лойиҳамизни жамоатчилик қўллаб-қувватлади. Минглаб тенгдошларимиз, юртдошларимиз ўз ҳудудларида бизга ҳамроҳлик қилиб, пиёда юришнинг аҳамияти нечоғлик муҳимлигини кўрсатишда бевосита иштирок этдилар. Эндиги лойиҳамиздан мақсад эса ён қўшнимиз, қардош Тожикистон халқи билан дўстлигимизни тараннум этиш ҳамда азалий ҳамжиҳатлигимизни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан иборат.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг