Сирдарёдаги мактабда “Ақлли мактаб” электрон тизими жорий қилинди

Гулистон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида Сирдарё вилояти бўйича илк бор “Ақлли мактаб” электрон тизими жорий этилди.
— “Smart School” электрон назорат тизими хотирасига синфлар кесимида барча ўқувчиларимизнинг фотосуратлари, исм-фамилиялари киритилган. Шунингдек, дарслар жадвали ва уларни ўтадиган ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳам, — дейди мазкур мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Сарвиноз Саидова. — Мактабнинг кириш-чиқиш ҳамда бошқа жойларига ўрнатилган камералар ўқувчиларнинг мактабга келиши ва ундан кетишини кузатиб туради, натижада давомат бўйича ҳам реал вақт, ҳам кунлик маълумотини тайёрлаб беради. Ушбу электрон тизимдан дарс соатлари бўйича ҳам давомат маълумотини олиш имконияти мавжуд. Яъни тизим мониторида дарсга келмаган ё қайсидир соатлардаги дарсларга қатнашмаган ўқувчиларнинг суратлари, исм-фамилиялари синфлар кесимида алоҳида кўриниб туради. Қолаверса, “Ақлли мактаб” туфайли педагогларнинг дарсларни жадвал бўйича, ўз вақтида ўтиш ҳолатини ҳам онлайн назорат қилиш мумкин бўлаётир.
Таъкидлаш лозимки, Гулистон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида йўлга қўйилган “Ақлли мактаб” электрон тизими тақдимотида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этди ҳамда мазкур онлайн назорат воситаси самарадорлигини ошириш бўйича бир неча тавсияларини берди. Хусусан, ўқувчининг дарсда қатнашмаётганлиги ёки умумтаълим муассасасига келмаганлиги бўйича унинг ота-онасига СМС хабар жўнатиш ва бу билан “мактаб — ота-она” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш лозимлиги айтилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг