Сирдарёда юзга яқин эҳтиёжманд оилага уйлар совға қилинди

11:44 07 Апрель 2025 Жамият
69 0

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Жорий йил бошидан буён Сирдарё вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисини йўқотган, кўп болали ва қарамоғида ногирон фарзандлари бор 100 га яқин оила уй билан таъминланди.

Эътиборлиси, ушбу хонадонларнинг барчаси ҳомийлар томонидан сотиб олиниб, эҳтиёжмандларга туҳфа қилинди. Саховатпеша инсонларнинг «Чап қўлинг берганини ўнг қўлинг билмасин» нақлига амал қилиб, исм-шарифларини ошкор қилмасликни сўрагани эса яна бир ибрат намунасидир.

Яқинда Мирзаобод туманидаги Тошкент маҳалласида қуриб битказилган кўп қаватли уйдаги 10 та хонадон эҳтиёжманд оилаларга топширилди. Ушбу хайрли ишга бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.

— Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кенг кўламда олиб бориляпти, — Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева. — Масалан, уйли бўлган оилалар аъзоларини, хусусан, аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун кредит билан таъминлашга ҳам эътибор қаратиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?