Сирдарёда Ўзбекистон-Қозоғистон ёшларининг «Дўстлик кўприги» форуми бошланди

21:33 23 Декабрь 2021 Маданият
1344 0

Фото: Халқ сўзи

Гулистон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти ёшларининг «Дўстлик кўприги» форуми бошланди.

Дастлаб Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гуллар қўйди ҳамда Темурийлар тарихи музейида бўлган қардош давлат ёшлари Гулистон шаҳрида зўр шодиёналик билан кутиб олинди. Сўнгра улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, буюк шоиримизга эҳтиром кўрсатилди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан учрашувда Туркистон ва Сирдарё вилоятлари ёшларининг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида сўз борди.

— «Дўстлик кўприги» форуми дастури доирасида қатор амалий келишувларга ҳам эришамиз, — дейди делегация раҳбари, Туркистон вилояти Ёшлар ресурс маркази директори Ерасил Толебаев.

Вилоят мусиқали драма театрида ўзбек-қозоқ санъати намуналаридан тузилган концерт намойиш этилди.

Форум эртага ҳам давом этади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер