Сирдарёда энергия тежамкор жиҳозлар етказиб берувчи кўчма дўкон иш бошлади

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарё вилоятида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий ва «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиаллари ҳамкорлигида ташкил этилган энергия тежамкор жиҳозлар етказиб берувчи кўчма дўкон иш бошлади. Ушбу янгилик энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш даражасини ошириш билан бирга энергия тежамкор жиҳозларни етказиб беришда аҳолига ҳар жиҳатдан қулайликлар яратиш, хусусан, истеъмолчиларнинг вақти ва маблағини тежаш мақсадида амалга оширилди.
Кўчма дўкон ходимлари томонидан қуёш панеллари, энергия тежовчи ва бошқа турли ускуналарни арзонлаштирилган улгуржи нархларда истеъмолчилар хонадонларига етказиб бериш билан бирга уларни ўрнатиш бериш хизмати ҳам бажарилмоқда.
— Ускуна ва жиҳозлар тўғридан тўғри ишлаб чиқарувчидан олиниб, ҳеч бир воситачисиз истеъмолчига етказиб берилмоқда, — дейди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати раҳбари Отабек Хайлаев. — Яъни истеъмолчига тавсия қилинаётган нарх ҳеч бир ўзгаришсиз маҳсулотни тайёрлаган корхона томонидан белгиланган миқдорда бўлмоқда.
Кўчма дўкон махсус автобусга жойлаштирилган. Эътиборлиси, кўчма дўкон жамоаси таркибида энергия тежовчи жиҳозлар ҳамда қуёш панелларининг оила бюджети учун келтирадиган фойдаси ва бошқа афзалликлари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борувчи мутахассислар ҳам бор.
Айтиш лозимки, энергия таъминоти билан боғлиқ мазкур ўзига хос мобил савдо ва сервис хизмати Ўзбекистон бўйича илк бор Сирдарёда ташкил этилди. Маълум қилинишича, айни пайтда Сайхунобод туманида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлаган ушбу кўчма дўконга талаб ошса, албатта, унинг сони кўпайтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг