Сирдарёда эҳтиёжманд оилалар учун театр томошалари ҳам намойиш этилмоқда

14:47 27 Февраль 2025 Жамият
115 0

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилаларга фақат моддий жиҳатдан кўмак берилиб қолмай, улар маънавий-маърифий, маданий ва бошқа йўналишларда ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан ўтказиб келинаётган «Театр куни» тадбири доирасида ана шундай хайрли ишлар амалга оширилаётир.

Яқинда Сардоба ва Оқолтин туманларидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри«да турувчи оила вакиллари ҳамда корхона-ташкилот ходимлари, маҳаллалар аҳли учун «Инсон ўзинг» спектакли намойиш қилинди.

— «Театр куни» тадбирлари бутун вилоят бўйлаб ташкил этиляпти, — дейди истеъдодли актёр Қандиёр Рустамов. — Яъни ижодий жамоамиз билан барча туман-шаҳарларда, чекка ҳудудларда томошалар намойиш қиляпмиз. Сафардаги репертуар мавзуси, мазмун-мақсади юксак миллий-маънавий, инсоний, ахлоқий қадриятларимиз, Ватанга садоқат ва эл-юрт ишига фидойиликни тараннум этишга қаратилган спектакллардан иборат. Шу билан бирга эстрада-симфоник оркестримиз жонли концерт бериб келмоқда.

Маълумот учун: Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари турли спектакллар, томошалар намойиш этиб келинмоқда. Эътиборлиси, чипта нархи жуда арзон: катталар учун спектаклларга кириш 20 минг сўм бўлса, болаларники бор-йўғи 10 минг сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер