Сирдарёда «Cobalt» икки юк машинаси орасида қолиб мажақланиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё туманида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаган «Cobalt» икки юк машинаси орасида қолиб мажақланиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 25 октябрь куни соат 02:00 ларда туманнинг Бунёдкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 76-кмда содир бўлган.
Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» светофорнинг қизил чироғида, «Changan» юк автомобилининг ортидан келиб тўхтаган. Шу вақтда ЗИЛ русумли юк машинаси тормоз тизимида юзага келган носозлик туфайли ўз вақтида тўхтай олмай, «Cobalt»нинг ортидан келиб урилган.
Оқибатда «Cobalt» русумли автомобиль йўловчиси жароҳат олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирги кунда ҳодиса юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг