Сирдарёда 78 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди

10:08 21 Ноябрь 2025 Жамият
160 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё тумани ҳудудидаги Термиз-Тошкент автомагистраль йўлида фуқаро Д.К.нинг бошқарувидаги «Gentra» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.

Маълум бўлишича, автотранспорт воситаси салонида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Т.га тегишли умумий баҳоси 78,1 миллион сўмлик минг дона тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер