Сирдарё вилояти педагогик маҳорат марказида хорижлик мутахассис дарс бермоқда
Сирдарё вилояти педагогик маҳорат марказида илғор хорижий тажрибаларни миллий таълим тизимига татбиқ этиш мақсадида кўплаб халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шундай ҳамкорлар қаторида Россия, БАА, Сингапур, Филиппин давлатларининг бир неча таълим муассасалари бор.
— Хорижий ҳамкорларимиз билан амалий алоқаларимиз кенгайиб бормоқда, — дейди Сирдарё вилояти педагогик маҳорат маркази директори Гуласал Бердиалиева. — Хусусан, айни пайтда марказимизда бир нафар хорижлик маслаҳатчи, филиппинлик Жад Борромео фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, у киши маҳорат марказимизда малака ошираётган педагог тингловчилар учун ҳам, педагогик жамоамиз учун ҳам маҳорат дарслари ўтяпти. Шу билан бирга, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм вилояти педагогик маҳорат марказлари, Ўзбекистон Миллий университети, Гулистон давлат университети, Қори Ниёзий номидаги Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Бухоро инновациялар университети, Самарқанд давлат университети билан ҳам илмий-услубий алоқаларни кенг йўлга қўйганмиз.
Сирдарё вилоятида 13 400 нафар ўқитувчи, 3000 га яқин мактабгача таълим мутахассиси фаолият юритмоқда. Жорий йилда бир ойлик малака ошириш курсларида 3250 нафар ўқитувчи ўқиши режалаштирилган.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг