Синьцзяннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи ярмида 75,1 фоизга ўсди
Жорий йил январь-июнь ойларида Хитой шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур автоном районининг Марказий Осиёнинг бешта давлати билан товар айирбошлаш ҳажми 75,1 фоизга ўсиб, 119,66 миллиард юанга ёки 16,71 миллиард долларга етди.
«Синьхуа» Хитой давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, умуман олганда, Шинжоннинг ташқи савдоси жорий йилнинг биринчи ярмида 65,2 фоизга ўсиб, сўнгги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткич 149,62 миллиард юанни (тахминан 20,9 миллиард доллар) ташкил этди, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65,2 фоизга ўсди.
«Синьцзян Хитойнинг «Бир камар ва йўл» бўйидаги мамлакатлар ўртасида яқин савдо-иқтисодий алмашинув, мамлакатдан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар экспортида ижобий тенденция ва қишлоқ хўжалиги импорти босқичма-босқич кенгайиб бораётганидан гувоҳлик бермоқда, - дейилади агентлик хабарида. - Январь-июнь ойлари давомида Синьцзяннинг «Бир камар ва йўл» бўйидаги мамлакатлар билан савдо айланмаси 138,3 миллиард юанга етди ва 68,2 фоизга ўсишга эришди. Минтақанинг Марказий Осиёнинг бешта давлати билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 75,1 фоизга ошиб, 119,66 миллиард юанга етди».
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Синьцзяннинг электр транспорт воситалари ва қуёш панеллари экспорти мос равишда 363,3 фоизга ва 55,9 баробарга ошган. «Бу маҳаллий юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошиб бораётганидан далолат беради», - деб ёзади «Синьхуа».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг