«Silk Avia» халқаро рейсларни йўлга қўймоқда
Silk Avia минтақавий авиакомпанияси халқаро рейсларни йўлга қўяди. 26 август куни Тошкент — Иссиқкўл — Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси амалга оширилиши режалаштирилган.
Қирғизистонга мунтазам чартер рейслар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари — дам олиш мавсуми тугагунга қадар амалга оширилади. Хусусан, авиаташувчи ушбу йўналишда бешта халқаро рейсни амалга оширади — 26 ва 30 август кунлари, шунингдек, 2, 6 ва 9 сентябрь кунлари. Чипталар сотуви 21 августдан бошланади.
Парвозлар Silk Avia паркига кирувчи ATR72-600 ўрта масофали турбовинтли самолётларда амалга оширилади. Ушбу турдаги самолётлар 70 тагача йўловчини сиғдира олади.
Эслатиб ўтамиз, Silk Avia 25 апрель куни Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам рейсларни йўлга қўйган ва тўрт ойлик рейслар давомида 42,5 мингга яқин йўловчини ташиган. Авиакомпания 5 август куни Тошкент ва Иссиқкўлни боғловчи илк халқаро парвозини амалга оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг