«Silk Avia» авиакомпаниясининг учинчи самолёти Тошкентда кутиб олинди
Бугун, 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 08:05 да «Silk Avia» минтақавий авиакомпаниясининг учинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Бу Bangkok Airways авиакомпаниясидан сотиб олинган учта ATR 72-600 самолётларининг энг охиргиси. Биринчи иккита самолёт сингари, ушбу самолёт ҳам Бангкокдан Тошкентга олтита тўхташ билан — Сингапур, Ҳиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжон орқали учган. Яқин кунларда самолёт корпоратив либосга «кийинади» ва амалдаги жадвалга мувофиқ мунтазам рейсларга киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 апрелдан «Silk Avia» Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни амалга ошира бошлади. Парвозларнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, авиаташувчи ўзини нафақат пойтахтни ҳудудлар билан, балки ҳудудларни ҳам ўзаро боғловчи биринчи минтақавий лоукостер авиакомпания сифатида намоён этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг