Сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар қандай усулда йўқ қилинади?
Фото: Архив сурат
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарори бўйича муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади.
Ушбу дори воситалари шаклига қараб қуйидаги усулларда йўқ қилинади:
Суюқ дори шакллари.
Ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетлар ва флаконлардаги, аэрозоль баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар синдириб (эзилиб), (аэрозоль баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) ҳамда сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган эритма канализация тизимига тўкилади.
Бўшаган ампулалар, аэрозоль баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади.
Таркибида сувда эрийдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари.
Кукунлар, таблеткалар, капсулалар майдаланиб, кукун ҳолига келгунга қадар эзилади. Сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализация тармоғига тўкилади.
Таркибида сувда эримайдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари.
Кукунлар, таблеткалар, капсулалар, юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларининг трансдермал шакллари, шунингдек субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.
Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) мавжуд дори воситалари.
Аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.
Тиббий буюмлар уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилинади.
Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар.
Атроф-муҳитга безарарлиги тўғрисида тегишли комиссия хулосаси олингандан кейин, мазкур Низом билан ташкил этиладиган ва унда назарда тутилган тартибда тасдиқланадиган Комиссия томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг