«SIEMENS» компанияси Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлашга кўмаклашади
Бу тўғридаги англашув меморандуми Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Германия Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишининг якунлари доирасида имзоланган.
Унга кўра, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ва “Siemens” компанияси Бош директори Александр Либеров ўртасида тузилган келишувга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда электротехника ва электроника соҳасида фаолият юритувчи малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган халқаро талабларга мос ўқув маркази ташкил этилади.
Меморандумда марказни керакли техник қурилмалар, жиҳозлар ва ўқитиш ускуналари билан таъминлаш, “Siemens” компаниясининг малакали мутахассислари иштирокида таълим бериш тизимини йўлга қўйиш каби масалалар ўрин олган.
Ташкил этилаётган қўшма ўқув маркази олий таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида “Dual” таълим тизимини ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг