Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади

18:54 24 Март 2023 Дунё
2089 0

Иллюстратив фото

Швеция парламенти Украинага 6,2 миллиард швед крони (тахминан 600 миллион доллар) миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишни маъқуллади.

Баёнотда қайд этилишича, янги пакетга «Leopard 2» танклари, «Archer» ўзиюрар артиллерия мосламалари, «Robotsystem 97» ракета тизимлари, шунингдек, ўқ-дорилар киради. Швеция парламенти Стокголм Киевга топширган эски «AS-90» ўзиюрар артиллерия мосламаларини алмаштириш учун Буюк Британияга 14 та «Archer» тизимини жўнатишни ҳам маъқуллади.

2022 йил декабрида Швеция мудофаа вазири Пол Йонссон Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети аввалгисидан 50 фоизга кўп бўлишини эълон қилди. Бундан олдин, ноябрь ойида Стокголм Украинага ҳарбий ёрдам учун 287 миллион доллар ажратилишини эълон қилган эди.

Шу йилнинг 21 март куни Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабел Голди ҳарбий ёрдам доирасида мамлакат Украинага бир гуруҳ «Challenger 2» танклари билан бир қаторда тугатилган уран снарядларини юборишини маълум қилди. Ушбу ўқ-дорилар одатдаги жанговар хусусиятлари билан одатдагиларидан фарқ қилади, масалан, уларнинг тезлиги соатига 6120 километрдан ошиши мумкин.

Таъкидланишича, ушбу снарядлар Югославияни бомбардимон қилиш, «Чўл бўрони» операцияси ва 2003 йилда АҚШнинг Ироққа бостириб кириши пайтида ишлатилган.

Бунгача АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этгани маълум қилган эди. Ушбу ёрдам «HIMARS» учун янги ўқ-дорилар, гаубицалар ва «Bradley» пиёда аскарлар учун жанговар машиналари, «HARM» ракеталари, танкка қарши қуроллар ва дарё қайиқларини ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?