Швейцария Гулнора Каримованинг 313 миллион АҚШ доллар пулини Ўзбекистонга қайтаради

6 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томонидан адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамда Швейцария томонидан Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Оболенский ўртасида «Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим» имзоланди. Бу ҳақида «Адлия янгиликлари» Телеграм каналида маълумот берилди.
Унга кўра, битим доирасида тахминан 182 миллион доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган.
Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикасининг айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.
«Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Uzbekistan Vision 2030 Fondi» Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур ишлар доирасида 2022 йил августда имзоланган биринчи битим тахминан 131 миллион доллар миқдоридаги маблағларни Ўзбекистонга қайтарилишини назарда тутади.
Таъкидланишича, знги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 миллион долларга етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг