Шварценеггер ва Жорж Буш олқишлаган ўзбекистонлик паҳлавон ҳақида эшитганмисиз?
Дунёдаги энг кучли полвонлардан бири, ўзбекистонлик Фахриддин Ахназаров Гомел (Беларусь) шаҳри циркида бошланадиган янги кузги мавсумда энг асосий чиқишлардан бирини амалга оширади. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.
«Гомельские ведомости»нинг ёзишича, томошабинлар уни ҳар доим катта ҳурмат билан тик оёқда туриб кутиб олади. Муаллифнинг таъкидлашича, ўзбек полвонининг бир неча кўрсаткичи аллақачон Гиннесс рекордлар китобига киритилган.
Фахриддин Ахназаров оддий инсон кучи етмайдиган ишларни бажаришга қодир: у қўли билан ёғочга мих қоқа олади, тишлари билан 500 килограмм юкни ва битта бармоғи билан 50 килограммлик тошни кўтаради.
Бирлашган Араб Амирликларидаги гастроль сафарида у юк билан тўлдирилган саккизта оғир юк машинасини торта олган, деб хабар берган «Гомельские ведомости».
Ўз вақтида ўзбекистонлик паҳлавонни америкалик кино юлдуз ва Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер, АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш ва бошқа таниқли шахслар олқишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг