«Шукроналик» боғида мумтоз куй-қўшиқлар янграйди

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Янгиер шаҳрида яна бир истироҳат боғи ташкил этилмоқда. Унинг лойиҳасида спорт-соғломлаштириш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, айни пайтда қурилаётган 7 километрлик пиёдалар йўлаги юриш ва югуриш машқларини бажариш учун қулай имконият яратади. Дам олиш масканида болалар учун бир эмас бир неча ўйингоҳ ҳамда ўзига хос кўринишдаги фаввора бунёд қилинмоқда.
Эътиборлиси, “Шукроналик” боғига ўрнатилаётган радиокарнайлар орқали мумтоз миллий куй-қўшиқлар мунтазам янграб туради.
— Ҳудудимизда “Шаҳар — одамлар учун” лойиҳаси доирасида яшил майдонлар, аҳоли дам оладиган масканлар ташкил этилаётганидан мамнунмиз, — дейди “Нуроний” жамғармасининг Янгиер шаҳар бўлими раиси Юсуф Саматов. — Масалан, жорий йилда Фазилат маҳалласида 2 гектар майдонга эга “Янги Ўзбекистон Конституцияси боғи” очилди. Соя-салқин манзилларга 50 га яқин ўриндиқлар ўрнатилди, 2 та WI-FI ҳудуди, шахмат, робототехника марказлари ташкил қилинди. Бундан ташқари, Жанубий Мирзачўл канали соҳилини гастрономик туризм маркази ҳамда Тинчлик кўчасини “24/7 кўча”сига айлантириш бўйича ишлар якунига етказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг