Шу йилнинг ўзида 400 та маданий мерос объекти тадбиркорларга ижарага берилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Тўрт йилда маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга бюджетдан 385 миллиард сўм берилди. Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та объект таъмирталаб аҳволда. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Фақат бюджетга қараб қолмасдан, бу ишларга хусусий секторни кенг жалб қилса бўлади-ку!” деди Президент.
Ижарага бериш мумкин бўлган 2 мингта маданий мерос объектидан атиги 325 таси тадбиркорларга берилгани танқид қилинди. Мутасаддиларга шу йилнинг ўзида 400 та объектни тадбиркорларга ижарага бериш топширилди.
Туризм объектларига кунига минглаб одам киргани билан, тушумлар рақамлашмагани учун тизим шаффоф эмаслиги қайд этилди. Ваҳоланки, очиқ тизим қилиб, тушумни ўзидан таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. Шу муносабат билан барча объектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.
Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди.
Бу йил маданий мерос объектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг