Шомуродов ва Файзуллаев майдонга тушган ўйинда «Башакшехир» мағлубиятга учради
Кеча УЕФА Конференциялар Лигаси мусобақасининг сўнгги саралаш босқичи ўйинлари старт олди.
Мазкур босқич доирасида Ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» жамоаси ўз майдонида Руминиянинг «Университатеа Крайова» клубини қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга Руминия жамоасидан Карлос Мора ва Александру Чикалдау муаллифлик қилди. «Истанбулликлар»нинг ягона жавоб голи эса Фести Эбоселе ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва биринчи марта 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. «Sofascore» портали унинг кечаги ҳаракатларини 6,3 баллга баҳолади.
Яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев иккинчи таймнинг 77-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. «Sofascore» портали Аббоснинг майдондаги 13 дақиқалик ҳаракатларини 6,7 баллга баҳолади.
Маълумот учун, энди «Истанбул Башакшехир» 28 август куни «Университатеа Крайова» жамоаси майдонига сафар қилади. Айнан мана шу ўйин УЕФА Конференциялар Лигаси мусобақасининг финал босқичига қайси жамоа чиқишини аниқлаб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг