Шомуродов Олимпиадага борадими: Кападзе Парижга борадиган 3 нафар футболчининг номини очиқлади
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Тимур Кападзе 26 июлдан 11 августгача давом этадиган «Париж-2024» Олимпиада ўйинларига олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг исмини маълум қилди. Бу ҳақда «Chempianat.Asia» нашри хабар бермоқда.
Маълум қилишича, олимпия ўйинларига терма жамоамиз У-23 ёш тоифасидан катталар лимитидан тўлиқ фойдаланган ҳолда Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловни Парижга олиб кетади.
Олимпиаданинг футбол йўналишида жамоалар фақатгина 18 нафар футболчини рўйхатга қўшишлари мумкин. Бундан ташқари, яна 4 нафар ўйинчини захира варианти сифатида рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга.
У-23 Ўзбекистон Олимпиада жамоаси мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба спортнинг футбол йўналишида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмани қўлга киритишган ва шу сабабли 30 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг