Шимолий Хитойдан Тошкентга Хитой-Европа-Марказий Осиё транспорт йўлаги доирасида янги йўналиш бўйича поезд жўнаб кетди
2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ўтказилган Хитой шимолидаги Хубей провинциясининг Чжанцзякоу шаҳридан кеча тонгда Хитой-Европа-Марказий Осиё халқаро юк темир йўл йўналиши бўйича биринчи поезди жўнаб кетди.
Хитойнинг «Синьхуа» давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, авто эҳтиёт қисмлар, маиший техника ва тўқимачилик маҳсулотлари ортилган юк поезди Хитой-Қозоғистон чегарасидаги «Хоргос» назорат-ўтказиш пункти орқали давлат чегарасини кесиб ўтади ва 15 кундан кейин Тошкентга етиб боради.
Пекинга қўшни бўлган Шэньси провинцияси ва Ички Мўғулистон автоном тумани, Чжанцзякоу муҳим юк ташиш маркази ҳисобланади. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу темир йўл линиясининг очилиши ҳудудда юк ташишни ривожлантириш ва мультимодал ташувлар учун логистика хабни шакллантиришда катта аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Хитойнинг Сиань шаҳридан (Шэньси провинцияси маъмурий маркази) Ўзбекистонга фотоэлектрик элементлари юкланган поезд йўлга чиққан эди. Юк поездига Ўзбекистонда 1 ГВт қувватга эга фотоэлектр лойиҳаси учун маҳсулотнинг биринчи партияси бўлган 50 та контейнер 20 МВт қувватга эга фотоволтаик элементлар юкланган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга Хитой-Европа темир йўл йўналиши бўйлаб 3000 га яқин контейнер ортилган жами 60 та поезд жўнатиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг