Шилқимлик, абортга мажбурлаш, оилавий зўравонликка қарши қонун: янги қонун билан нималар ўзгармоқда?
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 12 апрель куни Президент томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга оид муҳим қонун имзоланди.
Ушбу қонун билан қатор ўзгаришлар киритилди. Қуйида уларнинг асосийлари билан танишишингиз мумкин.
— Оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
— Шилқимлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
— Алимент тўламаган шахс мажбуран ишлатилиб, пули болалари таъминотига йўналтирилади.
— Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди.
— Аёл кишини «аборт» қилишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
— Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш учун жазо кучайтирилди.
— Ота-онанинг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
— Жинсий жиноят содир этган шахслар таълим-тарбия ташкилотларида ишлаши тақиқланди.
— Ота-она яшаш жойидан чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаши шарт бўлган муддат 6 ойдан 3 ойга қисқартирилди.
— «Ҳимоя ордери» муддати 1 йилгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг