Шифокор остеопорознинг ривожланишига сабаб бўладиган учта ичимлик ҳақида маълумот беради

00:11 13 Май 2022 Дунё
1148 0

Иллюстратив фото

Сут, шакарли газланган ичимликлар ва қаҳва остеопороз*нинг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. 

Бу ҳақда диетолог, тиббиёт фанлари доктори Маргарита Королева айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, сут, шакарли газланган ичимликлар ва қаҳвани мунтазам истеъмол қилиш суякларнинг мўртлашига олиб келиши мумкин. Маълум қилинишича, сутда организмдан фойдали моддаларни чиқариб юборадиган кислотали компонентлар мавжуд.

«Сут таркибида кислотали асос бор. Агар у гидроксиди компонентлар, яъни кўп миқдорда сабзавотлар билан қўллаб-қувватланмаса, кальций танадан ювилиб, остеопорозга олиб келади», дея огоҳлантирмоқда диетолог.

Мутахассис, шунингдек, қаҳвани истеъмол қилмаслик кераклигини таъкидлади. Чунки у кальций, магний ва бошқа минералларнинг сўрилишини бузади. 

«Қабул қилинган озиқ-овқат таркибидаги фойдали минералларнинг сўрилиши бузилмаслиги учун қаҳвани овқатдан кейинроқ ичиш яхшидир», дейди шифокор. Шу билан бирга мутахассис қаҳва танани сувсизлантиришини эслатиб, бир фунжон қаҳвадан кейин доимо бир стакан сув ичиш кераклигини эслатмоқда.

Суякларга таҳдид соладиган учинчи ичимлик шакарли газланган ичимликлардир. Уларнинг таркибидаги ортофосфор кислотаси тишлардаги кальций зарар етказади ва бу кариесга олиб келади. Бу эса тиш тўқимасини йўқ қилишнинг қўшимча омилидир. Бундан ташқари, шифокор бундай ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш умуман суяк массасининг ҳолатига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Остеопороз — суяклар мустаҳкамлигининг пасайиши ва суяк тўқималари структураси бузилиши билан кечадиган, муттасил ривожланиб борувчи хасталик. Бунда суякларнинг мураккаб тузилишига путур етади, яъни бемор суяги мўртлашиб, арзимас таъсирлар натижасида ҳам синиб кетаверади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер