ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форумини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йил 19 июль куни Олий Мажлис Сенатида ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форумини Самарқанд шаҳрида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб унда.
Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 2021–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини самарали амалга ошириш доирасида ташкил этилаётган мазкур Форумга пухта тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, бу борада Форумга тайёргарлик кўраётган айрим вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Таъкидланганидек, Форум БРМнинг энг муҳим йўналишларидаги гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, Форум ўзига хос платформа сифатида давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Форум 2022 йилнинг 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг