Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан ушбу соҳа вакилларига табрик йўллади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мазкур байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.
Қутловда темир йўл соҳасидаги ислоҳотларнинг самаралари алоҳида қайд этилди. Жумладан, жорий йилда Қорақалпоғистонни Хоразм вилояти билан боғлайдиган янги темир йўл ҳамда Амударё орқали муҳташам кўприк фойдаланишга топширилди. Темир йўлларни электрлаштириш, юқори тезликда ҳаракатланадиган поездларни кўпайтириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Мамлакатимизнинг халқаро транспорт ва транзит салоҳиятини юксалтириш борасида ҳам янги уфқлар очилмоқда – стратегик аҳамиятга эга Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошланди.
Президентимиз темир йўл тизими олдида турган ўта долзарб вазифаларни ҳал қилишда соҳа ходимлари янада улкан куч-ғайрат билан меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг темир йўл транспорти соҳасидаги салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди ва уларга янги ютуқлар тилади.
“Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли темир йўл транспорти ходимлари!” деяа давлат раҳбарининг сўзларини келтирди Шерзод Асадов.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йилдан буён август ойининг биринчи якшанбаси Темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг