Шавкат Мирзиёев Туркияга расмий ташриф билан келди
"Эсонбуға" аэропортида Ўзбекистон президентини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Ташриф дастурига мувофиқ, илк бор икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг