Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди.
Учрашув аввалида Олжас Бектенов давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Автосаноат, электротехника, тўқимачилик, металлургия, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ўзаро савдони кўпайтириш ва устувор тармоқларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида саноат кооперациясининг узоқ муддатли дастурини шакллантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўрилиши муҳим экани қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг