Шавкат Мирзиёев Кувайт ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди.
Кувайтга амалга оширилаётган тарихий ташриф давомида эришилган келишувлар доирасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон билан Кувайт ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича олий даражада қарор қилингани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ташқи сиёсий идоралар ўртасида мунтазам маслаҳатлашувларни ташкил этиш ва Самарқанд шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" саммитига биргаликда тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Ташриф доирасида Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан янги ҳамкорлик дастури имзолангани юқори баҳоланди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси, инфратузилма, туризм ва бошқа йўналишларда лойиҳаларни илгари суриш ҳамда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг