Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни таваллуд куни билан табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳудудий яхлитлигини тиклаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини юксалтиришдаги тарихий ролини алоҳида таъкидлади.
Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Жорий Икки томонлама ҳамкорликни жадал ривожлантириш йилида биргаликда қилинган ишлар самарали бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми юқори суръатда ўсиб бормоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари фаол босқичда. Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг