Шавкат Мирзиёев Эрондаги портлаш муносабати билан Масъуд Пезешкиёнга таъзия йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Шаҳид-Ражаи портидаги портлаш

Кеча, 26 апрель куни Эроннинг Шаҳид-Ражаи портидаги ракета ёнилғиси компонентлари бўлган контейнерларда кучли портлаш содир бўлди. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 25 киши вафот этган, 1139 киши жароҳатланган, шунингдек, яна 6 киши бедарак йўқолган.
Шу муносабат билан мазкур порт жойлашган Ҳормозган вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг