Шавкат Мирзиёев барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент видеоселектор йиғилишидаги сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:
“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.
Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.
Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг эзгу мақсад билан илгари сурадиган ҳар қандай ғоя ва ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида улар ҳам жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлиб, ислоҳотларимизни янада илгари суришда таянч ва суянч бўлишига ишонч билдирди.
Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг