Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими ҳибсда бўлсада унинг номидан қарорлар имзолангани аниқланди

10:34 22 Июль 2025 Жамият
197 0

Аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими пора билан қўлга олингани, шундан сўнг унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда мазкур ҳоким ҳибсга олинган бўлишига қарамай, унинг номи билан пул ажратишга оид 5 та қарор имзолангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам «E-qaror» электрон тизимида Маҳмуд Холбўтаев номидан имзоланган 5 та маҳаллий кенгаш қарори мавжуд. Уларнинг иккитаси (12) у қўлга олинган 8 июль куни, учтаси (123) эса 9 июль куни унинг номи билан имзоланган.

Жиззах вилоят Прокуратураси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер