Шароф Рашидов ҳақидаги фильм халқаро кинофестивалда намойиш этилади
Ўзбекистонлик режиссёр Шуҳрат Ҳаитовнинг давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фильми Буюк Британияда ўтказиладиган «ECG Film Festival» кинофестивалида намойиш этиладиган бўлди.
Марказий Осиё ва Буюк Британия маданиятлари ўртасида кўприк вазифасини ўтовчи ушбу халқаро тадбир 2019 йилдан буён Евроосиё ижодий гильдияси томонидан ўтказиб келинмоқда.
Шу йилнинг 24-28 май кунлари бўлиб ўтадиган мазкур фестивалга дунёнинг 22 давлатидан юздан зиёд аризалар келиб тушган ва улар орасидан учта энг яхши, деб топилган ҳужжатли фильмлар танлаб олинган. Улар орасида «Шароф Рашидов – Мирзачўл тараққиёти учун илҳомлантирувчи» деб номланган фильм ҳам бор.
Картинада Шароф Рашидовнинг мураккаб ҳаёти, Мирзачўлни ўзлаштириш билан боғлиқ фаолиятини ўзига хос тарзда очиб берилган. Тадбир ташкилотчиларининг эътирофича, ушбу фильм Британия жамоатчилигига 27 май куни «Premier Cinemas Romford» кинотеатрларида намойиш этилади.
«ECG Film Festival» ҳакамлар ҳайъати аъзоси Саймон Лорд фильм ҳақида ўз мулоҳазалари билдирар экан, «Афсонавий Шароф Рашидовнинг жамоат арбоби сифатидаги таржимаи ҳоли уни таниган, билган кишилар томонидан сўзлаб берилиши билан ҳам эътиборни тортади», деди.
Кинофестивалнинг 28 май кунига белгиланган «Premier Cinemas Romford»да бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг «Шерхон» дуэти (Шерзод Нуралиев ва Дилдора Олимова)нинг мусиқий чиқиши ҳам режалаштирилган.
Шоира ЭШБОЕВА тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг