Шамсикўл маҳалласида «Ташаббусли бюджет» ҳисобидан замонавий спорт мажмуаси қурилди
Фото: Халқ сўзи
Фуқароларнинг маҳаллий бюджет ижросидаги фаол иштирокини таъминлашга йўналтирилган «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси жойларда ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ечимида муҳим омилга айланди.
Наманган туманидаги Шамсикўл маҳалласининг замонавий спорт мажмуасига эга бўлишида ҳам айни имконият қўл келди. Маҳалла аҳлининг фаол қўллаб-қувватлаши эвазига ажратилган 580 миллион сўм маблағ ҳисобига барпо этилган 2-типдаги мажмуадан футбол, волейбол ва стритбол майдонлари, шунингдек, болалар ўйингоҳи ўрин олган.
— Шамсикўлликлар орасида спорт ихлосмандлари жуда кўп, — дейди биринчи тоифали мураббий Носиржон Мамажонов. Иқтидорлилар ҳам анчагина. Масалан, Усмонали Каримов «Навбаҳор-1», Асадилла Раҳимов эса Тошкентнинг «Турон» жамоасида тўп сурмоқда. Куни кеча фойдаланишга топширилган янги мажмуа имкониятлари бу сингари истиқболли ёшлар сафини янада кенгайтиради.
Янги спорт иншоотида маҳорат машғулотларини олиб бориш учун икки малакали мураббий жалб қилинган. Яқин вақт ичида футбол ва волейбол бўйича маҳалланинг ўз жамоасини ташкил эииш кўзда тутилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг