Шахмат: ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Омад кимларга кулиб боқди?
Шахмат бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди. 14 ёшгача, 16 ёшгача ва 18 ёшгача бўлган тоифаларида ўтказилган мусобақалар 10 мартдан 19 мартга қадар давом этиб, мамлакатимизда етишиб чиқаётган энг иқтидорли ва истиқболли ёш спортчиларни саралаб берди.
Халқаро Шахмат Академиясида бўлиб ўтган мусобақалар жараёнида ҳар бир партия кескин курашлар остида кечди ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан келган шахматчилар ўзларининг энг яхши натижаларини қайд этиш ҳаракатида бўлишди.
14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида кечган баҳсларда:
1-ўрин – Шокиржонова Барчиной (Навоий вилояти);
2-ўрин – Каримова Гулдона (Самарқанд вилояти);
3-ўрин – Башритдинова Шахризода (Навоий вилояти).
16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида кечган баҳсларда:
1-ўрин – Бобомуродова Мафтуна (Тошкент вилояти);
2-ўрин – Омонова Умида (Сурхондарё вилояти);
3-ўрин – Раббимова Дилнура (Навоий вилояти).
18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида кечган баҳсларда:
1-ўрин – Турсунова Азиза (Сурхондарё вилояти);
2-ўрин – Сардорова Робияхон (Фарғона вилояти);
3-ўрин – Алимова Севинч (Самарқанд вилояти) вакилларига насиб этди.
Ўғил болалар ўртасидаги баҳслар ҳам мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилиб, ғолиб ва совриндорлар орасидан жой олганлар келажакда юртимиз шахмати довруғини бутун жаҳонга янада яхшироқ танитишига умид билдирилди.
Унга кўра 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида:
1-ўрин – Маҳмуджонов Давлатбек (Қашқадарё вилояти);
2-ўрин – Саидов Сардор (Бухоро вилояти);
3-ўрин – Абдуллаев Расулбек (Хоразм вилояти).
16 ёшгача бўлган болалар ўртасида:
1-ўрин – Шарипов Даврон (Қашқадарё вилояти);
2-ўрин – Мухамедов Ҳадиятулло (Тошкент шаҳри);
3-ўрин – Шоюсупов Марсел (Тошкент шаҳри).
18 ёшгача бўлган болалар ўртасида:
1-ўрин – Касимов Али (Самарқанд вилояти);
2-ўрин – Шермухаммадов Самандар (Тошкент вилояти);
3-ўрин – Исомов Умар (Қашқадарё вилояти) вакиллари энг кучли эканликларини намойиш этишди.
Турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг