Шахбоз Умаров «Ордабасы» клуби устидан ФИФАга шикоят қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Шахбоз Умаров собиқ клуби — Қозоғистоннинг «Ордабасы» жамоаси устидан ФИФАга расмий шикоят йўллади. Бу ҳақда мамлакатдаги «Дядя Ваня» Telegram канали хабар берди.
Манба маълумотича, футболчи 31 миллион 690 минг тенге (тахминан 58 минг АҚШ доллари) миқдоридаги қарзни талаб қилмоқда.
«Футболчи ва агентлари аввал клуб билан оғзаки келишувга эришган, аммо ваъдалар бажарилмаганидан кейин ФИФАга мурожаат қилишга мажбур бўлган», — дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, «Ордабасы» юристлари аввал футболчи талабларини асоссиз деб ҳисоблаган, аммо ФИФАнинг ҳуқуқий масалалар бўйича бош мутахассиси Эмилио Гарсия Сильверо ҳужжатларни кўриб чиққач, қарорни футболчи фойдасига чиқарган.
Ҳозирда «Ордабасы» раҳбарияти вазиятни юмшатиш ва келишувга эришиш учун ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, Шахбоз Умаров 2022–2025 йилларда «Ордабасы» сафида 77 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган. У жамоа билан бирга Қозоғистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг