Шаҳрисабзда Ёшлар фестивалига «Юриш марафони» орқали старт берилди

21:25 13 Июнь 2021 Жамият
1067 0

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида «Биз Aмир Темур авлодлари, унга издош бўламиз!» шоири остида ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивалига «Юриш марафони» орқали старт берилди.

Қашқадарёдаги шаҳар ва туман ҳокимликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маданият, туризм ва спорт бошқармаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида шу йилнинг 13 июнидан 15 июнига қадар давом этадиган мазкур ёшлар фестивали Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилмоқда.

— Ёшлар фестивали доирасидан ўрин олган «Саломатлик учун 5 минг қадам» шиори остида ўтказилган «Юриш марафони»да 500 нафардан зиёд навқирон йигит-қиз шаҳримизнинг Ипак йўли кўчасидан Самарқанд дарвоза кўчасигача бўлган масофани босиб ўтишди, — дейди Шаҳрисабз тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ёрқиной Жуманова. — Иштирокчи ёшларнинг юз-кўзидаги қувончни кўриб, уларнинг эртанги кунга ишончи юксаклигига, жонажон Ўзбекистонимиз келажаги ва равнақига ҳисса қўшишга доим шайлигига амин бўласиз. Шубҳа йўқки, бу фестиваль йигит-қизларимизни Янги Ўзбекистон равнақи йўлида бирлашишларида, ҳамнафас бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

Уч кун давом этадиган фестиваль дастуридан беш муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирлар, тарихчи олимлар билан учрашувлар, китобхонлик, мушоира кечалари, интеллектуал беллашувлар, турли кўрик-танловлар, ёшлар шоулари, кўнгилочар чиқишлар ва спорт мусобақалари ўрин олган.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер