Шаҳрисабзда «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони ўтказилди
Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари, депутатлар, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, туризм ва спорт, халқ таълими, ички ишлар, маданият бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони ўтказилди.
Тадбир доирасида шаҳарнинг «Тутзор» маҳалласида карнай-сурнай садолари остида «Кўчат экиш» акцияси — ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Қадимий ва навқирон Шаҳрисабз шаҳрига янада кўркамлик бахш этиш мақсадида марказий кўчалар бўйлаб турли анвойи гуллар экилди.
«Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони бошланиши олдидан шаҳарнинг Амир Темур хиёбони байрамона тус олди. Старт «Кўкгумбаз» тарихий обидаси олдида ўрнатилиб, велоспортчилар ва маҳаллий ҳаваскорлар Буюк ипак йўли ҳамда Баҳодир Тарағай кўчалари бўйлаб «Оқсарой» майдонида ўрнатилган «финиш» аркасигача етиб келишди.

Ушбу хайрия веломарафонда Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акрам Сулаймонов ҳамда ҳокимлик вакиллари, фахрий спортчилар, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда турли ёшдаги ўғил-қиз иштирокчилар қатнашиб, ўз имкониятларини синаб кўришди.
«Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони доирасида Амир Темур хиёбони бўйлаб, Президентимиз томонидан ҳаётга жорий этилган бешта муҳим ташаббус доирасида Шаҳрисабз шаҳрида кўргазмали чиқишлар уюштирилди. Жажжи болажонлар таэквондода ўз маҳоратларини намойиш қилишган бўлишса, хотин-қизлар қўл меҳнати маҳсули бўлмиш миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишди. Айниқса, ёш мақомчилар ижросидаги дилтортар қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.
— «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафонни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда велоспортни оммалаштириш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда кенг жамоатчилик эътиборини долзарб экологик муаммолар ечимини топишга қаратишдан иборат, — деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаш раиси Нарзулла Обломурадов. — Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Экологик веломарафон доирасида жалб этилган хайрия ва ҳомийлик маблағлари Экологик партия ташаббуси билан Мўйноқ тумани Али овул қишлоғини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилди.
Ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга турли даражали диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар топширилди.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг