Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади
Фото: Uzbekistan Airports
Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз аэропорти таъмирлаш ишлари сабаб вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг йил 13 март куни Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропортининг учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Хусусан, 1554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади.
Қайд этилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари «Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси» томонидан олиб борилади. Мазкур учиш-қўниш йўлаги узоқ муддат — 1983 йилдан бери ишлатилади.
Айтиш жоизки, шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди – парвозлар ҳафтасига икки марта кичик Л-410 самолётларида амалга ошириларди. Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг