Шаҳрихон туманида академик Саримсоқов номидаги мактаб очилди
Фото: “Халқ сўзи”
1947-1952 йиллар давомида Ўзбекистон Фанлар Академияси Президенти вазифасида фаолият юритган физика-математика фанлари доктори Тошмуҳаммад Саримсақов Шаҳрихон туманида таваллуд топган. Бугун туманда “Академик Саримсақов” номидаги нодавлат таълим муассасаси иш бошлади. 21,5 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган маскан 1000 ўринли бўлиб, ҳозирда 400 нафар ўқувчилар таълимга жалб этилди.
— Мактабимизнинг бошқа таълим муассасаларидан фарқи шундаки, бу ерда ўқув тарбия тизими президент ва ихтисослашган мактабларда жорий қилинаётган янги миллий таълим дастури асосида ташкил этилган, —дейди мактаб директори Исроилжон Боймуродов. – Физика, кимё, математика ва биология фанлари бўйича чуқурлаштирилган машғулотлар жорий этилди. Бунинг учун тажрибали педагогларни жалб этиш билан бир қаторда синф кабинетларини жаҳон талабларига мос равишда жиҳозладик. Насиб бўлса, бугунги ўқувчиларимиз орасидан илм-фаннинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган олимлар етишиб чиқади.
Мактабнинг яна бир эътиборли жиҳатида шундаки, у 31 кВт қувватдаги қуёш панеллари билан таъминланган бўлиб, бу масканда йилнинг исталган пайтида ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида таълимда узилишлар бўлмаслигини кафолатлайди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг