Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини қачон ва қаерда ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақда спортчининг ўзи «Спорт» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Ғиёсовнинг сўзларига кўра, у жорий йилнинг 12 апрель куни АҚШнинг Нью-Жерси штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни унга мексикалик боксчи рақиблик қилади.
Маълумот учун, мазкур турнирнинг марказий жанги ярим ўрта вазнда WBА чемпиони Эймантас Станёнис ҳамда IBF чемпиони Жарон Эннис ўртасида кечади. Шаҳрам Ғиёсов ушбу бокс кечасида рақиби устидан ғалаба эришса, кейинги жангини айнан Эннис — Станёнис баҳси ғолибига қарши ўтказади.
Айтиш жоиз, вакилимиз профессионал фаолияти давомида 16 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. У сўнгги жангини 2024 йилнинг 31 июлида Мигель Паррага қарши ўтказиб, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг