Сеулдан Тошкентга мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилади

09:49 08 Май 2025 Жамият
136 0

Жанубий Кореянинг «Tʼway Air» авиакомпанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

«Uzbekistan Airports» компанияси маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг «Tʼway Air» авиакомпанияси Сеул—Тошкент—Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, мазкур йўналишдаги илк парвоз жорий йилнинг 23 май кунига белгиланган.

Таъкидланишича, ушбу йўналишдаги парвозлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари «Boeing 777-300» ва «Airbus А330-300» самолётларида амалга оширилиши белгиланган.

Маълумот учун, «Tʼway Air» авиакомпанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хитой авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни кўпайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, «Uzbekistan Airports» ва «China Southern Airlines» компанияси ўртасида Хитойдан Ўзбекистонга парвозларни кўпайтириш бўйича музокаралар бўлиб ўтган.

Ҳозирда «China Southern Airlines» авиакомпанияси Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?