Сербиядаги намойишда вазир калтакланди
Кеча, 7 март куни Сербиянинг Нови-Сад шаҳридаги норозилик намойишлари вақтида мамлакатнинг Маданият вазири Никола Селакович ҳужумга учради. Бу ҳақида «Blic» нашри маълумот берди.
Унга кўра, Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида талабаларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Намойиш давомида уларга кўплаб фуқаролар ҳам эргашган. Беш ойдан буён давом этаётган мазкур норозилик намойишлари 2024 йилнинг 1 ноябрь куни шаҳардаги темирйўл вокзалининг том қисми қулаши натижасида 15 киши вафот этганидан сўнг бошланган.
Кечаги намойишлар давомида эса, Белград марказидаги кўчалардан биридаги оломон мамлакат Маданият вазири Никола Селаковичга ташланиб, уни калтаклаган. Оқибатда вазирнинг бурни синган ва бош миясини рентген қилиш учун шифохонага ётқизилган.
«Намойишчилар бугун кечқурун вазир Селаковичга ташланишди ва уни яралашди. Улар шу билан ҳамма муаммолари ҳал бўлди деб ўйлашмоқда. Афсуски бундай эмас. Улар шунчаки яна бир бор ушбу мамлакатдаги демократия ҳақидаги қарашларини ва ўзлари каби ўйламайдиган одамларга қандай муносабатда бўлишни кўрсатишди», — дея таъкидлаган мамлакат Президенти Александр Вучич.
Маълумот учун, 15 кишининг вафотига сабаб бўлган темир йўл вокзалининг қулаб тушган қисми атиги тўрт ой олдин 16 миллион евро эвазига реконструкция қилинган ҳамда фойдаланишга топширилганди.
Намойиш иштирокчиларининг асосий талаблари эса ушбу воқеада айбдор бўлганларни «қотиллик» ҳамда «коррупция»да айбдор деб топиб, суд қилишни талаб қилишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг