Сербия Россиядан эмас, Франциядан қирувчи самолёт сотиб олади

Сербия ва Франция француз қирувчи самолётларини сотиш учун 3 миллиард долларлик битимини имзоладилар. Ушбу жараён Сербияни анъанавий иттифоқчи ва қурол етказиб берувчи Москвадан узоқлаштириши мумкин.
Сербия Францияда ишлаб чиқарилган 12 та «Rafale» қирувчи самолётларини сотиб олади. Шу йилнинг 29 август куни Эмманюэль Макрон икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун Белградга ташриф буюрди.
«Биз Франция президентига «Rafale»ни сотиб олишга имкон бергани учун миннатдорлик билдирамиз», — деган Сербия президенти Александр Вучич. Макроннинг айтишича, бу ҳаракат йиллар давомида Россия билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни сақлаб келаётган Сербияни Европа Иттифоқига яқинлаштиришга ёрдам беради. Ушбу битим 2006 йилдан бери Москва қуролларини сотиб оладиган Сербия учун четдан энг йирик қурол сотиб олиниши бўлди.
Франция раҳбари битимни «стратегик жасорат »ва «Европа руҳининг ҳақиқий намойиши «деб атади. Танқидчиларнинг таъкидлашича, битим Белградда ҳукм сўраётган автократик ҳукуматни мустаҳкамлайди. Мамлакат инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги қарашлар ва қўшниларининг яхлитлигига таҳдид соладиган ҳудудий амбицияларни сақлаб қолади. Шунингдек, ушбу келишув Сербиянинг совет давридаги технологиялар ҳамда ҳарбий техникаларини янгилайди.
Сербия Европа Иттифоқига қўшилишга қизиқиш билдирганди, аммо бу амбициялар коррупция, турли қонунбузилиш ҳолатлари , шунингдек, 2008 йилда Сербиядан мустақиллигини эълон қилган қўшни Косово билан салбий муносабатлар каби масалалар билан рад этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг