Сенаторлар олий таълим муассасалари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди
Фото: senat.uz
Бугунги кунда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари ҳамда талаба қиз ўртасида бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида тарқалган хабарлар жамоатчиликнинг жиддий танқидига сабаб бўлмоқда.
Бундай ҳолатларнинг юз бериши қадриятларимизга тамомила зид хатти-ҳаракатлар бўлиб айниқса унинг таълим даргоҳида юз берганлиги жуда ачинарли ҳолат, албатта.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари томонидан келгусида бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида республикадаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида видеоконференсалоқа шаклида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида олий таълим муассасаларида педагог ходимларнинг ўзини тутишлари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритишлари, талабалар билан мулоқотда уларга зўравонлик қилишлари, тазйиқ ўтказишлари, жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ножўя хатти-ҳаракатлар қилишлари таълим тизими ходимлари учун шармандали ҳолат эканлиги, бунинг оқибатида ҳар бир айбдор шахс жавобгарликка тортилиши ҳақида меҳнат жамоаси ўртасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, сенаторлар томонидан талабаларга ҳам бундай нохуш ҳолатлар юз берганда зудлик билан ишонч телефонлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришлари кераклиги тушунтирилди.
Давра суҳбатида олий таълим муассасалари ректорлари сўзга чиқиб, талабаларнинг хавфсизлиги учун олий таълим муассасасининг ҳар бир ходими масъул эканлиги, уларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар қилишга йўл қўймаслик бўйича қатъий чоралар кўришлари, бунда жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлигини маълум қилишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг