Сенатор МФЙ раислари ва ўқувчи-ёшлар билан учрашди

17:52 25 Декабрь 2020 Сиёсат
1229 0

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов Наманган шаҳридаги «Ахсикент», «Наврўз», «Мингтерак», «Нуробод», «Гулшан», «Мингчинор», «Маънавият», «Фурқат», «Бобораҳим Машраб» маҳалла фуқаролари йиғини раислари билан учрашди.

Учрашувда 2020 йил иш режаси асосида олиб борилган ишлар ва ўтган йил давомида аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, уларнинг натижалари, депутатлик ва сенатор сўровлари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, 2021 йилда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, сенатор Н.Абдуллаханов ва ЎзЛиДеп вилоят Кенгаши раиси О.Маҳмудов иштирокида Наманган шаҳридаги 6-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида давра суҳбати ўтказилди.

Унда юқори синф ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва «Умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш» юзасидан тушунтириш берилди.

Қолаверса, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, таълим-тарбия жараёнларидаги ислоҳотларга урғу берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер