Сенатор Душанбе шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди

10:39 03 Октябр 2025 Сиёсат
178 0

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Кадирханова Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиёда «Иқтисодий ривожланиш учун самарали давлат бошқаруви» дастурининг учинчи халқаро конференцияда иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистондан 150 дан ортиқ экспертлар ва давлат органлари, таҳлилий марказлар, академик доиралар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Конференция сессиялари давомида давлатга барқарор иқтисодий ўсишга қаратилган самарали сиёсатни шакллантиришга ёрдам берадиган маълумотлар ва тадқиқотлар масалалари муҳокама қилинди.

Далилларга асосланган қарорларни амалга ошириш мисоллари, шунингдек, фуқаролик жамиятини ислоҳотларни мониторинг қилиш ва баҳолашга жалб қилиш тажрибаси кўриб чиқилди. Хотин-қизлар учун тенг имкониятлар, инвестициялар ва иш ўринлари учун шароитлар яратиш, иқлим кун тартиби ҳамда аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сенатор аёлларнинг иқтисодий жараёнларда иштирокига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш ва маълумотлардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган олтинчи сессияда қатнашди. Жумладан, тадбиркорликни бошлаш учун хотин-қизларга бериладиган имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил гапириб берди.

Сессия доирасида Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги экспертлари томонидан Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди. Айниқса, Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботи натижаларига кўра Ўзбекистон гендер сиёсати самарали юритилаётган топ-5 мамлакат қаторига киритилгани қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?